23:45 / 06.05.2024
215

Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди

Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди
Фото: Tasnim Неwс
Покистон ҳукумати 6 май куни Афғонистон билан алоқаларини тўхтатган. Бу ҳақда маҳаллий афғон нашрлари тарқатган хабарларга асосланиб, Tasnim Неwс нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Покистон “Толибон” ҳукумати билан дипломатик алоқаларини норасмий ва эълон қилинмаган ҳолда узган. Ҳукуматнинг ҳеч бир идораси бу ҳақда тушунтириш бермаган.

Таниқли афғон журналисти Билол Сарварийнинг айтишича, муносабатларнинг узилиши сабаблари ҳозирча маълум эмас. Покистон элчихонаси афғонларга виза беришни тақиқлаб қўйган. Покистон ҳукуматининг “Толибон” борасидаги расмий ва норасмий мурожаатлари ҳам нисбатан жиддий аҳамият касб эта бошлаган.

Сўнгги ойларда Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам ёмонлашиб кетган эди. Исломобод Кобулни Покистоннинг “Таҳрик-и-Толибон” гуруҳини қўллаб-қувватлашда ва бошпана беришда айблаган. Шундан сўнг Покистон ҳукумати мамлакатдаги афғон қочқинларини оммавий депортация қилиш орқали Афғонистонга босим ўтказишга уринган.

Ўз навбатида, “Толибон” ташқи ишлар вазири Покистонни ИШИД террорчиларини тайёрлашда ва ушбу террорчи гуруҳнинг Афғонистондаги ҳужумларини бошқарганликда айблаган эди. Оқибатда икки томонлама муносабатларга кескин путур етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди