11:25 / 09.05.2024
149

Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”

Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”
Фото: Google Images
Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича “аҳмоқона миссияси”да иштирок этмайди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сиярто.

Апрель ойида НАТО иттифоқчилари 100 миллиард евро (107 миллиард доллар) жамғарма яратиб, Украинага узоқ муддатли ҳарбий ёрдам кўрсатишни режалаштиришни бошлашга келишиб олгандилар.

Режаларга кўра, НАТО АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Рамштейн деб номланувчи гуруҳи функцияларининг бир қисмини ўз зиммасига олади. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто мамлакат ҳукумати аввалроқ бу режага қарши чиққанини тасдиқлади.

Венгрия босимларга қарамай, НАТОнинг ақлдан озган миссиясида иштирок этмайди”, — деди у Лондондаги тадбирда.

Венгрия ҳукумати олдин ҳам Украинага ёрдам ажратилишига тўсқинлик қилишга уринганди. Хусусан, бу давлат аввалроқ 50 миллиард евролик ёрдамга вето қўйган.

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто НАТО қўшинларининг Украинада бўлиши учинчи жаҳон урушининг бошланишини англатишини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”