date
views 139

Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етди

Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етди
Фото: AFP
Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар сони 153 нафарга етган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, мамлакат бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари ва ноқулай иқлим шароитларидан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган. Вилоятдаги минглаб уйлар вайрон бўлган.

Толибон Ички ишлар вазирлиги 153 нафар фуқаро ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Тошқинлар давом этиши билан ҳалок бўлганлар сони ҳам ошиши маълум қилинган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Матин Қане учта вилоятда жабрланганлар сони 138 кишини ташкил қилишини маълум қилган. Жабрланганларга тезкор равишда ёрдам кўрсатилгани билдирилган.

“Толибон” ҳукуматининг бош матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқдаги постида “юзлаб одамлар бу даҳшатли сув тошқини туфайли ҳалок бўлгани, кўпчилик жароҳат олгани” ни маълум қилган.

Шимолдаги Бағлондан ташқари, шимоли-шарқдаги Бадахшон, марказий Ғор ва ғарбий Ҳирот вилоятлари ҳам тошқинлардан жиддий зарарланган, катта молиявий йўқотишларга олиб келган.

Миллий Мудофаа вазирлиги ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳолда жабрланганларга озиқ-овқат, дори-дармон ва биринчи ёрдам тарқатишни бошлади”, — дейилади “Толибон” ҳукумати расмий хабарида.

Тошқинлар сабаб Бадахшоннинг 20 минг аҳоли яшайдиган Тишкан туманига кириш йўли тўсилиб қолган. Ҳудуд билан қайта алоқа боғлаш учун қутқарув гуруҳлари ишга солинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етди