date
views 282

Ким Чен Ин янги снайпер милтиғини синовдан ўтказди (фото)

Ким Чен Ин янги снайпер милтиғини синовдан ўтказди (фото)
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўқотар қуроллар ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюриб, у ерда намуналарни кўздан кечирди ва янги снайпер милтиғига алоҳида қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар берди.

Фото: KCNA
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин янги ўқ отиш қуролларини, жумладан, снайпер милтиғини кўздан кечирган ва уларнинг хусусиятлари билан шахсан танишган.

"У янги снайпер милтиғига қизиқиш билдирди, КХДР олим ва техник ходимларини жаҳон даражасидаги энг яхши хусусиятларга ҳамда юқори кучга эга бўлган снайпер милтиғини яратгани учун юқори баҳолади", — деб ёзади KCNA.

Фото: KCNA
KCNA фотосуратларида Ким Чен Ин милтиқни синовдан ўтказаётгани, нишонга олгани, уни ҳар томондан кўздан кечираётгани ва ўқ узаётгани акс этган.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси корхонага ташрифи чоғида партиянинг ўқ отиш қуролларини тубдан янгилаш ва уларни ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш ниятини тушунтирган, модернизация қилинган ялпи ўт очиш реактив тизимларини кўздан кечирган.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Фото: KCNA
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин янги снайпер милтиғини синовдан ўтказди (фото)