
Фото: ALAIN JOCARD / AFP
14 май, сешанба куни Франция шимолидаги Эр департаменти Руан шаҳридан маҳбусни олиб кетаётганда қамоқхона юк машинасига қуролли ҳужум уюштирилгани оқибатида икки қамоқхона ходими ҳалок бўлди. Франция расмийларига кўра, қўш қотиллик маҳаллий вақт билан соат 11:00 лар атрофида Нормандия йўлидаги пул тўлаш жойи яқинида содир бўлган.
Фургонга бир неча киши ўқотар қуроллар билан ҳужум қилган, маҳбус ва номаълум шахслар қочишга муваффақ бўлган. Расмийларнинг айтишича, ҳужумчилар Audi ва BMW автомобилларида бўлган. Ҳужум содир бўлганидан кўп ўтмай ёқиб юборилган машиналардан бири топилган, унинг топилган жойи аниқлаштирилмаган.
Le Figaro газетасининг полициядаги манбаси дастлаб уч нафар зобит ўлганини хабар қилди, кейинроқ расмийлар икки қурбон бўлганини аниқлаштирди. Франция адлия вазири Эрик Дюпон-Мореттининг айтишича, яна уч киши жиддий жароҳат олган. «Менинг барча ўй-хаёлларим қурбонлар, уларнинг оилалари ва ҳамкасблари билан», деб ёзди у X ижтимоий тармоғида. Терговчилар фикрича, қурбонлардан бири ўта оғир аҳволда. Шунингдек, ҳужумчилардан бири яралангани хабар қилинмоқда.
Франция президенти ҳужумга муносабат билдирди
«Қамоқхона ходимларининг ўлимига сабаб бўлган бугунги ҳужум барчамизни ҳайратда қолдирди», — дея ёзди Франция президенти Эммануэл Макрон X ижтимоий тармоғида. «Жиноятчиларни қўлга олиш керак», — дея қўшимча қилди Франция раҳбари.
BFM TV телеканалига кўра, қочган маҳбус 30 ёшда. Бир неча кун олдин у Эврё чеккасидаги супермаркет ва дўконлардан бир қатор ўғирликлар содир этгани учун 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Эркак, шунингдек, Сент-Этен-дю-Рувре шаҳрида қотилликка уринишда ва 2022 йил июн ойида Марселда қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда.
Адлия вазирлиги раҳбари ҳужумдан сўнг дарҳол тезкор гуруҳ йиғди. Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен бир неча юзлаб полициячини сафарбар қилишга буйруқ берди. 200 га яқин полициячи қочиб кетганларни қидиришда иштирок этмоқда, дея аниқлик киритди AFP агентлиги.
Францияда ҲужумМаҳбусни Олиб КетишҚамоқхона ХодимлариНормандия ЙўлиЖиноятчиларни Қўлга ОлишЭммануэл Макрон Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар