
Фото: SDO/AIA
Қуёшда 14 май куни навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачевга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
“Қуёш фаоллигининг жорий 25-циклида энг катта чақнаш содир бўлди. Чақнаш бали Х8.7. Таққослаш учун: яқинда G5 магнит бўронига сабаб бўлган чақнашлар Х5,8 баллга эга эди”, — деди Сергей Богачев.
Мутахассиснинг тушунтиришича, Х9.3 даражасидаги бир оз каттароқ чақнаш 2017 йил 6 сентябрда, яъни деярли олти йил аввал кузатилган. Янги чақнаш ўтган ҳафта Ерда магнит бўронига сабаб бўлган чақнашлар билан бир хил марказда содир бўлган. Ер атмосферасига кучли радиация босими кузатилиши кутилмоқда.
Қуёшда ЧақнашРоссия Фанлар АкадемиясиСергей БогачевКўринишлар ТадқиқотлариАстрономия ЛабораториясиМагнит Бўрони Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар