Энг юқори даражага эришган бадавлат одамлар пул фарзандларни бузади, улар ҳаётда йўлларини ўзлари топиши керак, деб ҳисоблайди.
Марк Цукерберг — уч қизнинг отаси
Дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқ асосчиси, машҳур ва муваффақиятли дастурчи, миллиардер Марк Цукерберг уч қизнинг отаси. Улар ҳали ҳам кичкина — каттаси 6, ўртанчаси 4, кичиги 2023 йилнинг март ойида туғилган. Аммо ота-она аллақачон компаниянинг даромадлари асосини ташкил этувчи 99 фоиз акцияларни хайрия ишларига беришга қатъий қарор қилган — 45 миллиард долларлик акциялар бутун дунё бўйлаб болаларга ривожланиш учун тенг шароит яратиш билан шуғулланадиган фондга берилади.
Стинг — олти боланинг отаси
У нафақат таниқли қўшиқчи, балки дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири. Шунга қарамай, Стинг фарзандларига кўп пул қолдирмаслигини айтади. Аммо бунга сабаб баъзи принциплар эмас, балки катта харажатлардир. Мусиқачининг сўзларига кўра, унинг “катта молиявий мажбуриятлари” бор, шунинг учун у топган деярли ҳамма даромади дарҳол кетади. Болалари ўзлари ишлашлари кераклигини тушунади, улар камдан кам ҳолларда отасидан бирор нима сўрайди ва бунинг учун Стинг уларни жуда ҳурмат қилади.
Элтон Жон — икки ўғилнинг отаси
Машҳур бастакор ва қўшиқчининг бойлиги 200 миллион фунт стерлингга баҳоланган, бироқ у икки ўғлига ҳеч нарса қолдирмайди. Элтон Жон бунга сабабни олийжаноблик деб атайди: у кўп миллионли мерос уларнинг ҳаётини барбод қилишини истамайди, у болалари мустақил равишда пул топишни ўрганиб, меҳнаткаш инсон бўлиб улғайишини орзу қилади.
Жеки Чан — бир ўғил ва ноқонуний қизнинг отаси
Ҳаёти давомида актёр, каскадёр, продюсер, жанг санъати устаси Жеки Чан катта сармоя тўплаган, бироқ у барча пулларини хайрия ташкилотларига қолдиришга қарор қилган. Шу йўл билан у ўғлини мустақил равишда пул топишга мажбурламоқчи. Ғамхўр ота ўғлининг қобилиятларини рўёбга чиқариши, ўзини ва оиласини боқиши учун ўз устида ишлашини истайди. Кино юлдузининг никоҳсиз туғилган қизи ҳам бор, лекин Жеки Чан унинг тарбиясида иштирок этмайди.
Михаил Фридман — уч қиз ва бир ўғилнинг отаси
Михаил Фридман — Alfa Group эгаларидан бири. Россиялик миллиардер икки қизини ҳам мероссиз қолдирган. Фарзандларини мустақил муваффақиятга эришишга ундаш учун у бойлигини хайрия ишларига сарфлайди.
“Фарзандларим учун қила оладиган энг ёмон нарсам — бу уларга катта миқдорда пул беришдир”, — дейди у.
Қизларидан бири Йел университетини тамомлаган ва ҳозир машҳур Исроил балет труппасида рақсга тушади. Иккинчиси Швейцария банкида ишлайди. Ўғли Александр эса ўсмирлик чоғидаёқ пул ишлашни ўрганган: у дарсдан қочиб, мактаб ошхонасида навбат кутмасдан овқат сотиб олган, кейин уни ўрта мактаб ўқувчиларига қимматроққа сотган. Мактабдан сўнг у инглиз мактабида ўқишни тугатади — отаси ҳар йили ўқиши учун 42 минг фунт тўлаган. Шундай қилиб, Александр ҳаётга тайёр. У аллақачон отасининг пули ва ёрдамисиз ўз бизнесини бошлаган — дўконлар тармоғига баъзи маҳсулотларни етказиб беради. Фридманнинг кичик қизи ҳам бор, лекин у эндигина 15 ёшда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик"
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди
Эрон яқин кунларда Исроилга «ҳалокатли зарбалар» бермоқчи
Шимолий Корея Россияга 5,5 млрд долларлик қурол етказиб бергани айтилмоқда