
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Хитойга ташриф буюрди ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Хорижий нашрларга кўра, йирик делегация Кремлнинг Хитой билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун борган. Россия иқтисодиёти ва ҳарбий салоҳияти Ғарбнинг санкциялари сабаб кундан-кунга кўпроқ Хитойга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Путин ва Си Цзиньпин тор, кенг ва яккама-якка форматда музокаралар ўтказиши режалаштирилган, деди унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия агентликларига.
"Путин ва Си ўртасида қатор умумийликлар бор: иккаласи ҳам ҳокимиятнинг авторитар вертикалини қурган, иккаласи ҳам мухолифатчиларга қаттиқ босим ўтказган, иккаласи ҳам умрбод бошқарувни даъво қилмоқда ва улар ўзларини ҳудудларни ишғол қилувчилар деб билишади", — ёзади BBC.
Путин 71 ёшда, Си Цзиньпин роппа-роса бир ойдан кейин 71 ёшга тўлади.
Россия ва Хитой раҳбарларини бирлаштирган асосий нарса бу — Ғарбни ёқтирмасликдир. Аммо бироз фарқлар бор. Путин уни мутлақ ёвуз деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, Хитой раҳбари Қўшма Штатлар ва Европага тенг ҳуқуқли ва бой шериклар сифатида қарайди, уларни йўқотишни истамайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар