
Фото: Тhе Mirror
Британиялик хонанда ва композитор Эд Ширан Англиянинг Брайтон шаҳридаги Fairlight Primary вa Nursery School бошланғич таълим мактабларига ташриф буюрди. Санъаткор мусиқа дарси вақтида ўқувчилар билан суҳбатлашди ва ўзининг учта қўшиғини ижро этди.
Катта ўқитувчи Дэмиен Жорданнинг айтишича, Эд Ширан ўқувчиларга санъатдаги фаолияти ва мусиқа таълимининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у мактабга бешта гитара совға қилди.
Болалар эстрада юлдузининг ташрифидан бехабар эди. Бундан ташқари, юлдуз иштирокида бўлиб ўтадиган тадбир ҳақида фақат бир нечта ўқитувчилар олдиндан хабардор қилинган.

Фото: “Правила жизни”
"Тадбирдан бир кун аввал машҳур хонанда Эд Ширан мактабимизга мусиқа дарсига келишини айтишди. Мен эса ўқувчиларга ҳазиллашиб дўстимни олиб келишимни айтдим. Синф эшигидан Эд Ширан кириб келганда болаларнинг кўзларида ҳайрат ва хурсандчилик ифодаси пайдо бўлди", — деди Жордан.
Ўқитувчининг таъкидлашича, хонанда ўзини жуда камтарона тутган.

Фото: Тhе Mirror
"Ўқувчи болалар 20, 30, 40 ва ундан катта ёшга етганда имтиҳонларни эмас, балки мактабга ташриф буюрган, улар билан бирга суҳбатлашган Эд Ширанни эслайди", — дея қўшимча қилди Жордан.

Фото: Тhе Mirror
Тадбир “Create music” лойиҳаси доирасида Brightон Dome томонидан ташкил этилди. Эд Ширан мухлисларга аввал ҳам кутилмаган совғалар тақдим этган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида у Лас-Вегасда яшовчи жуфтликнинг тўйига кутилмаганда ташриф буюрди ва улар учун янги қўшиғини ижро этди.
2023 йил апрель ойида эса хонанда Флорида штатидаги ўрта-махсус мактабга келиб, мактаб маъмуриятига 5 та гитара ҳамда ўқувчиларга бўлиб ўтадиган концерт дастурига чипталар совға қилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар