date
views 327

Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Фото: Anadolu Agency via Getty Images
Украина президенти Володимир Зеленский оғир бўлмаган жиноятлар учун судланганларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Унда қайд қилинишича, ҳарбий хизматга боришни танлаган маҳкумлар шартли равишда озод қилиш ҳақидаги суд қарорини олиши керак. Бундан ташқари, Украина Мудофаа вазирлиги вакили Дмитрий Лазуткиннинг айтишича, маҳкум тиббий кенгаш томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб тан олиниши ва қўмондон «бундай шахсни ўз бўлинмасида хизматга қабул қилишга тайёр бўлиши керак».

Лазуткин сўзларига кўра, сафарбар қилинган маҳкумлар «ҳарбий қисмларнинг тегишли махсус бўлинмаларида» хизмат қилади.

Оғир жиноятлар, масалан, икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш, зўрлаш, террористик жиноятлар, Украина хавфсизлиги асосларига қарши жиноятлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганларнинг сафарбар этилиши мумкин эмас.

Украина адлия вазири ўринбосари Елена Висоцкая сўзларига кўра, 5 мингга яқин маҳбус шартли озодлик эвазига ҳарбий хизматга боришга тайёр.

Украина адлия вазири Денис Малюска, ўз навбатида, BBC News билан суҳбатда «ўн мингдан йигирма минггача» маҳбусни сафарбар қилиш мумкинлигини ва «албатта, бундан ортиқ эмас»лигини айтган.

Маҳкумларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонун Олий Рада томонидан 2024 йил 8 майда қабул қилинган. 11 апрел куни Украина парламенти депутатлари «Сафарбарлик тўғрисида»ги қонунга, хусусан, ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлар учун жавобгарликни кучайтирувчи тузатишларни маъқуллаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади