
Лионель Месси ва "Барса" ўртасидаги биринчи шартнома бўлган салфетка аукционда сотилди.
Британиянинг "Bonhams" аукцион уйи 13 ёшли Месси ўзининг "Барселона" билан илк шартномасини имзолаган қоғоз салфетка 762 минг 400 фунт стерлингга (965 минг доллар) сотилганини маълум қилди.
Кимошди савдоси Мессининг “Барса” билан келишувда иштирок этган агенти Орасио Гаджиоли номидан ўтказилди. 2000 йил 14 декабрдаги салфеткада Гаджиоли, машхур футбол агенти Хосеп Мария Мингелла ва ўша пайтдаги каталонияликлар спорт директори Карлес Рехакнинг имзолари бор.
Салфетканинг бошланғич нархи 300 минг фунт стерлинг (379 минг доллар) эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар