
Фото: Reuters
АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Ғазода ўт очишни тўхтатиш борасидаги музокараларни давом эттириш учун Саудия Арабистони ва Исроилга боради. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбалар ўт очишни тўхтатиш бўйича тўхтаб қолган музокаралар давом эттирилишини билдирган. Бу борада Саудия Арабистони ва Исроил олий раҳбарияти билан юқори даражадаги учрашувлар ташкил этилиши белгиланган.
Олдинроқ АҚШ расмийлари Исроил қўшинларининг Ғазо жанубида ялпи амалиёт бошлагани далилини кўрмаганликларини маълум қилишган эди. Президент Байден агар Исроил шундай ишга қўл урса, АҚШ ўз иттифоқчисига қўшимча ҳужум қуроллари етказиб беришни тўхтатиб қўйиши ҳақида огоҳлантирган.
Исроил расмийлари америкалик ҳамкасбларига икки томон ўртасида батафсил мулоқот бўлмагунча Рафаҳда йирик ҳарбий операция ўтказмасликларини маълум қилишган. Бироқ ҳозирда Ғазо жанубида амалга оширилаётган ҳаракатлар бунинг аксини кўрсатмоқда.
Вашингтон Жейк Салливаннинг сафари тафсилотлари ва режасини ошкор қилмаган. Бироқ Яқин Шарққа ташриф давомида Салливан Саудия ва Исроил муносабатларини нормаллаштириш борасида музокаралар ҳам олиб бориши тахмин қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар