Эҳтиёжманд оилалар учун 1,5-2 KW•h қувватга эга қуёш панеллари бепул ўрнатиб берилади

1 дақиқа ўқиш267
Эҳтиёжманд оилалар учун 1,5-2 KW•h қувватга эга қуёш панеллари бепул ўрнатиб берилади
Фото: Энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар учун қуёш панелларни бепул ўрнатиб бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов UzReport телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Биз ҳозир дастур тайёрлаяпмиз. Ёзда уй хўжаликларининг истеъмоли ортади. Агар битта ёки иккита кондиционерга эга кам таъминланган оила бўлса, уларга 1,5-2 KW•h қувватга эга қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирганмиз. Бу борада ҳамкорларимиз билан иш бошладик», - деди у.

Энергетика вазирининг қўшимча қилишича, Саудиянинг ACWA Power компанияси билан биргаликда ижтимоий муассасаларда қуёш батареялари ўрнатиляпти. Энди бу амалиёт кам таъминланган оилалар учун ҳам жорий қилинди. Бунда 20 мингга яқин эҳтиёжманд оилалар рўйхати «маҳалла еттилиги» ҳамда Ижтимоий ҳимоя агентлигининг рестри асосида шакллантирилади. Панеллар қуввати асосий электр энергиясига бўлган базавий миқдор – 200 KW•h’гача бўлган эҳтиёжни қоплашга етади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?