13:53 / 22.05.2024
169

Дунёдаги энг кекса ялқов 54 ёшга тўлди (видео)

Дунёдаги энг кекса ялқов 54 ёшга тўлди (видео)
Фото: “Правила жизни”
Германиянинг Крефелд номли ҳайвонот боғида яшовчи икки бармоқли ялқов ҳайвони ўз турига мансуб тарихдаги энг кекса сутемизувчига айланди. Ян исмли ҳайвон 54 ёшга етди ва Гиннес рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.

Ялқовлар табиатан секин ҳаракат қиладиган ҳайвонлар бўлса-да, Ян ҳақида бундай дея олмаймиз. У қариб қолганига қарамай, фаол ҳаракатланади ва ҳайвонот боғида умуман зерикмайди. Масалан, Ян куни кеча 22 марта ота бўлди.

Чолепус туркумига мансуб мазкур дангаса жонивор Жанубий Американинг ёввойи табиатида туғилган. У 1970 йилда тахминан олти ойлик пайтида топиб олинган ва тез орада ҳайвонот боғига олиб келинган. Зоопарк ишчи ходимларининг сўзларига кўра, ялқовнинг соғлиғи аъло даражада. Бошқа ҳайвонлар каби Ян ҳам асосий вақтини дарахтларда ўтказади, чунки ўта секин ҳаракат қилувчи ялқовларнинг метаболизми ҳам шундай секин ишлайди ва уларга овқат ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Улар бир марталик егуликни баъзида бир неча кун ёки бир ҳафта давомида ҳазм қилиб юради.

Фото: “Правила жизни”
Аввалроқ сайёрамиздаги энг кекса дангаса сифатида Германиянинг Halle Zoe ҳайвонот боғидаги икки бармоқли ялқов Паула қайд этилган. У 51 йил умр кўрди. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (World Wildlife Fund) маълумотларига кўра, икки бармоқли ялқовлар одатда ўртача 20 йил яшайди. Ҳайвонот боғида махсус парвариш қилинадиган ялқовларнинг умри узоқроқ — 40 ёшгача етиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг кекса ялқов 54 ёшга тўлди (видео)