15:33 / 22.05.2024
139

Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластин давлатини тан олди

Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластин давлатини тан олди
Фото: Тhе AP
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре мамлакат Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Унинг фикрича Фаластин давлат сифатида тан олинмагунча Яқин Шарқда тинчликка эришишнинг имкони йўқ. Йонас мазкур қарор 28 майдан бошлаб кучга киришини айтган.

Сўнги кунларда Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари минтақада барқарор тинчлик учун икки давлат тўғрисидаги қарор зарурлигини ҳамда Фаластинни тан олишни режалаштираётганини таъкидлаган.

ЕИга аъзо бўлмаган, лекин унинг ҳаракатларини акс эттирувчи Норвегия Исроил ва Фаластин ўртасидаги ечимнинг кучли тарафдоридир.

Аввалроқ Ирландия ва Испания ҳам 22 май куни Фаластинни тан олишини эълон қилмоқчи экани хабар қилинганди. Бельгия ва Мальта ҳам худди шундай ниятда.

Аввалроқ ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель май ойининг охиригача Фаластин Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари томонидан тан олинишини айтган.

БМТнинг жами 193 давлатидан 143 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластин давлатини тан олди