23:22 / 22.05.2024
58

Исроилнинг Ғазо жанубига берган зарбалари оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо жанубига берган зарбалари оқибатида 62 киши ҳалок бўлди
Архив фото: msn.com
Исроил кучлари 22 май куни Ғазо жанубидаги аҳоли масканларига уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 62 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил кучлари Рафаҳ марказида фаол ҳужумлар ташкил этган. Шабура аҳоли пунктига танклар киритилган.

Расмийлар сўнгги ҳужумлар оқибатида 62 нафар фуқаро ҳалок бўлганини билдиришган. Вайроналар остида қолиб кетган фуқароларни қидириш давом этаётгани билдирилган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужум оқибатида 138 нафар фаластинлик жароҳатланганини билдирган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги тиббиёт марказига олиб келинган.

Расмий манбаларга кўра, 7 октябрдан бери Ғазода Исроил ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 709 нафарга етган. 79 990 нафар фуқаро жароҳатлангани хабар қилинган.

БМТ ҳарбий ҳаракатлар шароитида Ғазо аҳолисининг 75 фоизидан ортиғи мажбурий кўчирилганини билдирган. Кўчирилганларнинг 60 фоизидан ортиғи йиғилган Рафаҳ ҳудуди гуманитар ҳалокат арафасида экани маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилнинг Ғазо жанубига берган зарбалари оқибатида 62 киши ҳалок бўлди