12:29 / 23.05.2024
444

Пашинян КХШТдаги иккита давлатни Арманистонга қарши урушга тайёргарлик кўрганликда айблади

Пашинян КХШТдаги иккита давлатни Арманистонга қарши урушга тайёргарлик кўрганликда айблади
Фото: “РИА Новости”
Арманистон бош вазири Никол Пашинян КХШТга аъзо икки давлатни 2020 йил Қорабоғда Ереванга қарши урушга тайёрланганликда айблади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

"Иттифоқчиларимиз 2020 йилги 44 кунлик урушга тайёргарликда биз томонда иштирок этмади. Мен КХШТнинг камида иккита давлатини бизга қарши урушга тайёргарлик кўрганини биламан", — дейди Пашинян.

Сиёсатчига кўра, бу икки давлат ўзини Арманистонга ёрдам кўрсатаётгандек тутган. Пашинян Қорабоғда 2020 йилги ҳарбий ҳаракатлар “Ереван мустақиллигини йўқ қилишга қаратилгани” ва уринишлар 2020 йилдан кейин ҳам давом этганини даъво қилди. Арманистон бош вазири Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш туфайли бу таҳдидлар ҳозирда зарарсизлантирилаётганини айтди.

КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

Арманистон ва КХШТ

Сўнгги пайтларда Ереван КХШТни доимий равишда танқид қилиб, ташкилотдаги иштирокини аста-секин камайтирмоқда. Ноябрь ойида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Минскдаги саммитида иштирок этишдан бош тортди.

Бундан ташқари, февраль ойи ўрталарида сиёсатчи Арманистоннинг ушбу ташкилотга аъзолиги тўхтатилганини эълон қилди. Унинг фикрича, республикага нисбатан Коллектив хавфсизлик шартномаси “айниқса 2021—2022 йилларда” бажарилмаган. Март ойида Пашинян, агар Ереваннинг мамлакат суверен ҳудудига оид саволларига жавоб берилмаса, Арманистон КХШТдан чиқиши мумкинлигини айтганди.

Май ойи бошида Ереван “2024 йил учун КХШТ бюджети тўғрисида”ги қарорга қўшилишдан ва ушбу қарорда кўзда тутилган ташкилот фаолиятини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортиши” маълум қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Арманистон раҳбариятининг КХШТга нисбатан баёнотларини “ультиматум” ва “ҳақоратли риторика” деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пашинян КХШТдаги иккита давлатни Арманистонга қарши урушга тайёргарлик кўрганликда айблади