14:33 / 23.05.2024
409

Россияда Бош штаб бошлиғи ўринбосари генерал Вадим Шамарин ҳибсга олинди

Россияда Бош штаб бошлиғи ўринбосари генерал Вадим Шамарин ҳибсга олинди
Фото: Артем Геодакян/ ТАСС
Россияда яна бир юқори мартабали ҳарбий зобит коррупция иши бўйича қўлга олинди. Россия Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Қуролли кучлари алоқа бош бошқармаси бошлиғи, Бош штаб бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Вадим Шамаринни қўлга олди, деб хабар қилди 23 май, пайшанба куни Россия ОАВ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб.

Маълумотларга кўра, Шамарин эҳтимолий фирибгарлик юзасидан жиноят иши бўйича қўлга олинган. Генералнинг уйи тинтув қилинди, шундан сўнг уни Тергов қўмитасининг Ҳарбий тергов бош бошқармасига сўроқ қилиш учун олиб кетишди.

Шамарин иши кўриб чиқилаётган 235-гарнизон ҳарбий судида РБК агентлигига 22 май куни генерал икки ойга ҳибсга олингани айтилди. Шамарин, ТАСС хабарига кўра, жуда катта миқдорда пора олганликда айбланган. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тергов қўмитаси ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарларига нисбатан жиноий ишлар

Сўнгги пайтларда Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарларига қарши бир нечта жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Апрел ойи охирида Москвада мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда айбланиб ҳибсга юборилди. Май ойида Россия Мудофаа вазирлигининг кадрлар бўлими бошлиғи Юрий Кузнецов ушланди ва у ҳам пора олганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлигини танқид қилган 58-армиянинг собиқ қўмондони Иван Попов ҳибсга олинган. У фирибгарликда айбланяпти.

2020 йилда Бош штаб бошлиғининг собиқ ўринбосари, генерал-полковник Халил Арслонов қуролли кучларни техника билан таъминлашда фирибгарлик ва коррупция иши бўйича қўлга олинган эди. У фирибгарлик ва пора олишда айбланган. 2022 йилда «Коммерсант» Арслоновнинг иши ёпиқ режимда кўриб чиқилишини ёзган, чиқарилган ҳукм ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Бош штаб бошлиғи ўринбосари генерал Вадим Шамарин ҳибсга олинди