21:06 / 23.05.2024
205

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 30 дан ортиқ ракета учирди

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 30 дан ортиқ ракета учирди
Архив фото: wctechblog.com
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 23 май куни Исроил шимолига 30 дан ортиқ ракета учирган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Исроил ҳарбийлари ракеталарнинг кўпчилиги уриб туширилганини билдирган. Ҳаво тўсиғидан ўтган бир қанча ракеталар эса Исроил шимолидаги очиқ майдонларга тушгани хабар қилинган.

Ўз навбатида, “Ҳизбуллоҳ” расмийлари ракеталар нишонларга муваффақиятли урилганини хабар қилган. Исроил шимолидаги ҳарбий объектларга шикаст етказилган.

Тель-Авив мамлакат шимолидаги ҳарбий раҳбариятни янги ҳужумлардан огоҳлантирган. Шломи, Қирят Шемона ва Метула ҳудудларида ҳаво ҳужумига қарши тайёргарлик даражаси оширилган.

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ва Исроил қарама-қаршилиги ўтган йилнинг 8 октябридан бери давом этмоқда. Томонлар мунтазам равишда ҳаво ҳужумлари ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 30 дан ортиқ ракета учирди