
Фото: IRNA
Авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо мақбарасига дафн қилинди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
Payшанба тонгида Раисий жасади Машҳадга олиб келинган. Дафн маросимида нуфузли амалдорлар, хорижий мамлакатлар расмийлари иштирок этган.
Машҳад ҳокими Муҳаммад-Ризо Ғалдарнинг сўзларига кўра, мотам маросимида Эроннинг бошқа кўплаб шаҳарлари ҳамда қўшни Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Туркиядан келган меҳмонлар ҳам қатнашган. Марҳум президентнинг дафн маросимида умумий 3 миллион киши қатнашгани хабар қилинган.

Фото: IRNA

Фото: IRNA
Маълумот ўрнида, Эрон президенти Иброҳим Раисий, унинг ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ва яна бир қанча амалдорлар 19 май куни Эрон шимоли-ғарбидаги Шарқий Озарбайжон вилоятида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди. Эрон олий раҳбарлари Озарбайжон етакчиси билан Аракс дарёсида қурилган қўшма тўғонни очиш маросимини ўтказиб, Табриз шаҳрига қайтаётганда ҳалокатга учраган.

Фото: IRNA
20 ва 21 май кунлари Табриз, Қум шаҳарлари ва пойтахт Теҳронда шаҳидлар учун дафн маросимлари ўтказилди. 22 май куни Теҳронда ўтказилган хотира маросимида хорижий мамлакатлардан ўнлаб юқори мартабали амалдорлар иштирок этди.
63 ёшли Раисий Эрон Ислом Республикасининг саккизинчи президенти бўлиб, 2021 йилнинг августидан бери Теҳрондаги ҳукуматни бошқариб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар