Кўчки бутун қишлоқни босиб қолиши оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Кўчки бутун қишлоқни босиб қолиши оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлгани айтилмоқда.

«Бу одамлар ҳали ухлаётган пайтда содир бўлди ва бутун қишлоқ вайрон бўлди», — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Гувоҳларнинг хабар беришича, 100 дан ортиқ одам ер остида қолган. Расмийлар қурбонлар сонини ҳали тасдиқламади.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда тоғ тепасидан ўпирилган тош массаси қияликдаги тупроқ билан қоришиб, қишлоқдаги уйлар устига қулагани акс этади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар