date
views 210

Бразилия Исроилдан чақириб олинган элчиси ортга қайтмаслигини маълум қилди

Бразилия Исроилдан чақириб олинган элчиси ортга қайтмаслигини маълум қилди
Фото: Google Images
Давлатлар ўртасидаги зиддият туфайли маслаҳатлашиш учун ўз мамлакатига чақирилган Бразилиянинг Исроилдаги элчиси Тель-Авивга қайтмайди. Бу ҳақда Бразилия президентининг халқаро ишлар бўйича махсус вакили Селсо Аморим маълум қилди.

"Бошқа кимдир унинг ўрнига борадими-йўқми билмайман, лекин у қайтиб бормайди. У шахсан камситилган ва бу орқали Бразилияни ҳам камситишган", — дея давлат раҳбари ёрдамчисининг сўзларини келтиради G1 портали.

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва 18 февраль куни Исроилнинг Ғазо секторини бомбалаши оқибатида тинч аҳолининг оммавий ўлдирилишини Адольф Гитлернинг яҳудийларга қарши жиноятларига қиёслаш мумкинлигини айтганди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўша куни Бразилия президентининг сўзларини “жиддий ва уятли” деб атади ҳамда ташқи ишлар вазири Исраэль Кац билан биргаликда Бразилиянинг Исроилдаги элчисини “қатъий суҳбат” учун дарҳол чақиришга қарор қилганини айтди. Кейинроқ Бразилия Исроилдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия Исроилдан чақириб олинган элчиси ортга қайтмаслигини маълум қилди