
Фото: РИА Новости
Кремл Россия президенти Владимир Путиннинг КХДРга расмий ташрифи ҳақида эълон қилди. «Ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда. Биз бундай сафар саналарини ўз вақтида маълум қиламиз», — деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг эслатишича, Путинда Шимолий Кореяга расмий ташриф билан бориш учун амалдаги таклиф бор.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2023 йил сентябрида Россияга ташриф буюрган эди. У «Восточний» космодромида, Комсомолск-Амурда, Приморе ва Владивостокдаги Кневичи аэродромида бўлди. Шу билан бирга, КХДР раҳбари Путинни Пхенянга ташриф буюришни таклиф қилди.
Путин аввалроқ 2000 йилда Шимолий Кореяга ташриф буюрган эди.
Американинг NBC телеканали хабарига кўра, Путин яқин ҳафталарда Шимолий Кореяга ташриф буюради. Американинг юқори мартабали мулозимлари телеканалга Россия президенти ва КХДР етакчиси ўртасидаги музокаралар чоғида Пхенянга ўқ-дорилар етказиб бериш эвазига ядровий сувости кемалари технологияси, баллистик ракеталар, самолётлар ва зирҳли техникалар топшириш ҳақидаги масала кўтарилишини айтишди.
АҚШ расмийлари Россия Шимолий Кореяга етказиб бераётган технологиялар турлари ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслигини тан олди. «Россияга юқори сифатли техник ёрдам, албатта, кузатиш жуда қийин бўлган шаклларда тақдим этилади», деди Оқ уйнинг юқори мартабали мулозими. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар