![Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди](/uploads/posts/2024-05/2218b07ed0_gs5toeqrdtdj2pa02cc2pgpycywqs6-u.webp)
Фото: Andrew Ruing/Reuters
Папуа-Янги Гвинея шимолида содир бўлган кўчки оқибатида 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Кўчки 24 май куни тонгда пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликдаги Энга провинциясида жойлашган Каокалам қишлоғида содир бўлган. Кўчки 1182 та уйни вайрон қилгани айтилмоқда.
Кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрди, деб ёзди Reuters Австралия ташқи ишлар ва савдо департаментига таяниб.
«Порт-Морсбидаги Австралия Олий комиссияси зарар ва қурбонлар даражасини қўшимча баҳолаш учун Папуа-Янги Гвинея ҳукумати билан яқин алоқада», дейилади вазирлик хабарида.
Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг 25 май куни хабар беришича, қутқарувчилар ер остидан тўртта жасадни олиб чиққан. Кўчки автомагистралга чиқиш йўлини тўсиб қўйган, шу сабабли зарар кўрган ҳудудга фақат вертолётда етиб бориш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган" расм](/uploads/posts/2024-06/x11102a19f2_photo_2020-01-30_14-22-49.webp.pagespeed.ic.v1g-odW1Ci.webp)
Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган"
![Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди? расм](/uploads/posts/2024-06/xd20605a296_6678ee40d2c1a.webp.pagespeed.ic._tGTZXI-9X.webp)
Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди?
![Россия хавфсизлик кучлари Воронеж қурилиш майдонларида муҳожирларга қарши рейд уюштирди расм](/uploads/posts/2024-06/x2d4d5aa9cc_photo_2024-06-23_10-51-20-eluildmq.webp.pagespeed.ic.Z48xc_7YYo.webp)
Россия хавфсизлик кучлари Воронеж қурилиш майдонларида муҳожирларга қарши рейд уюштирди
![Доғистондаги қуролли ҳужум ҳақида нималар маълум? расм](/uploads/posts/2024-06/x972943e22a_photo_2024-06-24_08-45-52-6bgpjp1c.webp.pagespeed.ic.Tu4OIN6_HW.webp)
Доғистондаги қуролли ҳужум ҳақида нималар маълум?
![Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи расм](/uploads/posts/2024-06/x43f81561f3_2024-06-232008_57_48-1mlps62x.webp.pagespeed.ic.4GwU_QdrN2.webp)
Исроил Фаластин давлатини тан олганларга санкция қўлламоқчи
![Россияга ҳамкор давлат Украинага қурол етказиб бергани маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-06/x90c57aa735_01.webp.pagespeed.ic.xOnkJTZc6S.webp)
Россияга ҳамкор давлат Украинага қурол етказиб бергани маълум бўлди
![BRICS ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади расм](/uploads/posts/2024-06/xff17a229ab_85b4b0b3e6458dff7e31890c0741aefb.webp.pagespeed.ic.1MdO6mfHSc.webp)
BRICS ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади
![Европа суди Россияни Қримда инсон ҳуқуқларини бузишда айбдор деб топди расм](/uploads/posts/2024-06/x61b7134f50_getty-08qre87s.webp.pagespeed.ic.5HkB2yqw5b.webp)
Европа суди Россияни Қримда инсон ҳуқуқларини бузишда айбдор деб топди