Италия БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигини молиялаштиришни қайта тиклади

1 дақиқа ўқиш124
Италия БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигини молиялаштиришни қайта тиклади
Фото: Al Jazeera
Италия ҳукумати БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам берувчи агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни янгиламоқда, дея Deutsche Welle хабар берди.

Италия ТИВ раҳбари Антонио Тажани Римда Фаластин миллий маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафо билан учрашувдан сўнг ҳукумат Фаластин аҳолиси учун жами 35 миллион евро миқдорида маблағ ажратганини маълум қилган. Шу билан бирга, ушбу маблағнинг 5 миллион евроси UNRWA’га юборилади.

"Терроризмни қўллаб-қувватлаш учун бир сент ҳам кетмаслиги учун қатъий назорат керак", — деб таъкидлади Тажани.

Январь ойида Италия, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Австралия ва Япония ташкилот ходимларининг ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар ортидан UNRWA’ни молиялаштиришни тўхтатган эди. Январь ойида Исроил расмийлари БМТ раҳбариятига ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида UNRWA’нинг 12 нафар ходими иштирок этгани ҳақида маълумот берган. Буни кейинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антонио Гутерриш ҳам тасдиқлаган.

Агентлик ҳужумга алоқадор ходимларнинг шартномаларини бекор қилган ва тергов ўтказишга ваъда берган. Кейинчалик, Франциянинг собиқ ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна бошчилигидаги БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги фаолиятини текширган комиссия унинг фаолиятининг “мустақиллиги билан боғлиқ бир қатор муаммоларни” аниқлаганини маълум қилди. У, шунингдек, UNRWA бетарафлик тамойилига риоя этилишини таъминлаш учун бир қатор механизмлар яратганини айтган.

Март ойи бошида Канада ва Швеция UNRWA’га ёрдамни қайта тиклаган ва бу қадамни Ғазодаги оғир гуманитар вазият билан изоҳлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?