18:06 / 26.05.2024
211

Грузия бош вазири мамлакат президентини давлатга хиёнатда айблади

Грузия бош вазири мамлакат президентини давлатга хиёнатда айблади
Фото: Getty Images
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат президенти Саломе Зурабишвилини ватанга хиёнатда айблади.

"Халқ ва улар томонидан сайланган ҳукуматнинг ҳамжиҳатлиги бизга ўтган икки йил давомида мавжуд таҳдидлар ва турли хиёнатларга, жумладан, президентнинг хиёнатига қарамай, юрт тинчлигини сақлаш имкониятини берди", — деди Кобахидзе Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида.

Бош вазир ҳозир Грузия учун давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш айниқса муҳимлигини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, грузияликлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бир-бирига ғамхўрлик қилиши керак.

Ўз навбатида, мамлакат президенти Зурабишвили ҳарбий хизматчилар ва Грузия раҳбарияти вакиллари билан суҳбат чоғида расмийларнинг ҳаракатларини танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Грузия парламенти бир ой давом этган норозилик намойишлари фонида “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ва охирги ўқишда қабул қилган эди. Президент Саломе Зурабишвили 18 май куни вето ҳуқуқидан фойдаланган.

Аввалроқ Давлат департаментининг Санкцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Жим ЎБраен агар парламент томонидан қабул қилинган лойиҳа ўзгармаса, Америка Грузияга нисбатан чекловлар қўйиши мумкинлигини айтган. Европа Иттифоқи республиканинг иттифоққа аъзолик аризасини музлатиб қўйишга ваъда берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия бош вазири мамлакат президентини давлатга хиёнатда айблади