Сайёралар паради: 3 июнда тўртта сайёра бир сафга тизилади

1 дақиқа ўқиш406
Сайёралар паради: 3 июнда тўртта сайёра бир сафга тизилади
Иллюстратив фото: РТ
3 июнь куни тўртта сайёра — Венера, Марс, Юпитер ва Меркурий осмонда бир сафга тизилади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Тўртта сайёра бир-бирига яқин бўлган “сайёралар паради” ҳар 20 йилда бир марта содир бўлади. Москва Планетарийси расмийси Людмила Кошман бу ҳодисани кундузи Ер аҳолиси кузата олмаслигини айтмоқда.

"3 июнь, душанба куни тўртта сайёра Қуёш яқинида 20-30 даражали секторда бўлади...Бу ҳар 20 йилда содир бўлади", — деди Кошман.

Шу куни эрталаб барча етти сайёра Қуёшнинг бир томонида тахминан 90 даража секторда қуйидаги тартибда жойлашади: Қуёш, Венера, Юпитер, Меркурий, Уран, кейин Марс, Нептун ва Сатурн. Мазкур сайёралардан фақат Сатурн қисқа вақт ичида кўринади. Уни қуёш чиқишидан олдин кузатиш мумкин.

"Қолган сайёралар қуёшнинг ёрқин эрталабки нурларида ъэрийдиъ, шунинг учун бу кўринмас сайёралар парадидир", — дейди олим.

Анъанавий сайёралар паради 20-30 даражали секторда тўртта эмас, балки беш ёки ундан кўп сайёраларни ўз ичига олади. Шунинг учун, 3 июнь кунги ноёб ҳодиса сайёраларнинг кўринмас “кичик паради”га тегишлидир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?