Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди: “Одамлар тириклайин ёнган”

Дунё1 дақиқа ўқиш318
Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди: “Одамлар тириклайин ёнган”
Фото: Reuters
Исроил кучлари Рафаҳдаги қочқинлар яшайдиган Тал-ас-Султон лагерини бомбардимон қилди, 40 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Таъкидланишича, қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлган. Фаластин Қизил ярим ой жамияти чодирлардаги кўплаб одамлар тириклаб ёниб кетганини таъкидлаган.

“Ҳудуддаги шифохоналар Исроил ишғолининг Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизимини атайлаб йўқ қилиши натижасида бундай кўп сонли жароҳатланганлари сиғдира олмаяпти”, — дейилади баёнотда.

Маҳаллий манбалар камида саккизта ракета БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи агентлиги (UNRWA) омбори ёнида яқинда ўрнатилган чодир лагерига урилганини айтди.

“Гарчи Исроил хавфсиз ҳудуд деб белгилаб, фуқароларни у ерга кўчиришга мажбур қилган бўлса ҳам, бизга фавқулодда қўнғироқ келди. Ҳудуддаги ёнғинни ўчиришга тахминан 45 дақиқа вақт керак бўлди, бир қанча жасадлар ва жароҳатланганларни олиб чиқдик. Жасадларнинг аксарияти куйиб кетган ва ёниб кетган.

Потенциал халқаро миқёсда тақиқланган қуролларни қўллаш йирик ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган, оқибатида жабрланганлар оёқ-қўлларини йўқотган ва бошқа жароҳатлар олган. Биз 50 га яқин одамни ва ярадорларни ҳудуддан олиб чиқиб, дала касалхоналарига етказдик
”, — дея таъкидлади Ғазо фуқаролик мудофааси гуруҳларини бошқарадиган доктор Муҳаммад ал-Муғаййир.

Исроил армияси ўз баёнотида ҲАМАС лагерига ҳаво ҳужуми уюштирилганини даъво қилди. Ҳарбийлар тинч аҳоли жароҳатланганидан хабардор эканини маълум қилди.

“Зарба халқаро қонунларга мувофиқ, аниқ ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда ва ҲАМАС ҳудуддан фойдаланаётганини кўрсатувчи аниқ разведка маълумотларига асосланиб, қонуний нишонларга қарши амалга оширилди”, — дея қўшимча қилди Исроил армияси.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни ҲАМАС тинч аҳоли ўлдирилишига жавобан январь ойидан буён биринчи марта Исроилнинг марказий районларига ракеталар учирди. Исроил армияси уларнинг аксарияти тутиб олинганини маълум қилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Саломатлик
    Ҳар куни кулиб юриш саломатликка қандай таъсир қилади? Кулгининг 6 та фойдали жиҳати
  2. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди
  3. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ҳимоясини юқори баҳолади
  4. Иқтисодиёт
    Швейцария Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради
  5. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида
  6. Дунё
    Александр Лукашенко Владимир Зеленскийни Москвага олиб боришга тайёрлигини билдирди
  7. Спорт
    «Ғалаба қозонишни уддалай олмаяпмиз, бу жуда оғриқли»: Ҳоланд «Наполи» билан ўйин ҳақида
  8. Спорт
    Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
  9. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  10. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда