date
views 12 477

«Қонли дарё»: Россиядаги дарё қизил рангга кирди

«Қонли дарё»: Россиядаги дарё қизил рангга кирди

Россиянинг Норилск шаҳридан оқиб ўтувчи Далдикан дарёси қизил рангга кирди. Meduza’га асосланиб Дарё нашрининг ёзишича, маҳаллий аҳоли рангини ўзгартирган дарё суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилган.

Россия табиий ресурслар ва экология вазирлиги ахборотида қайд этилишича, дарё сувининг ифлосланишига «Норилский никел» корхонасидаги авария сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«РИА Новости» агентлиги эса комбинат раҳбариятига асосланиб, корхонадаги носозликлар, шунингдек, Далдикан дарёсига саноат чиқиндилари сизиб чиққани эҳтимоли ҳақидаги ахборотни рад этган.

Норилск шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, шаҳарни сув билан таъминлаш тизимида Далдикан дарёси сувидан фойдаланилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қонли дарё»: Россиядаги дарё қизил рангга кирди