![Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки 2000 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди](/uploads/posts/2024-05/a078632ea1_egbaydhqklypmgcarvyrnrajnljhx0n7.webp)
Фото: STR/AFP/Getty Images
Папуа-Янги Гвинеяда 24 май куни содир бўлган кучли кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди мамлакат расмийлари 27 май, душанба куни. «Кўчки 2000 дан ортиқ одамни тириклайин кўмиб ташлади ва улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлди», — дея уларнинг БМТ миссиясига мурожаатидан иқтибос келтирган AFP.
Агентлик маълумотларига кўра, Мунгало тоғи ёнбағрида жойлашган Мулитака қишлоғи табиий офат натижасида ер юзидан деярли бутунлай йўқ бўлиб кетган. Кўчкининг кейинги ҳаракати қутқарувчилар ва офатдан омон қолганлар учун қўшимча хавф туғдиради, дейилади Папуа-Янги Гвинея ҳукуматининг БМТга мурожаатида.
«Кўчки катталиги тўртта футбол майдонига тенг бўлган майдонни қамраб олди ва у улкан тошлар, илдизи қўпорилган дарахтлар ва бир неча метр қалинликдаги ер қатламлари остида қолиб кетди», — дейилади AFP хабарида.
«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, аввалига расмийлар кўчки 60 га яқин уйни вайрон қилган деб ҳисоблаган бўлса, ҳозир улар 150 дан ортиқ хонадон, давлат муассасаси ва корхоналар ҳақида гап кетяпти, деган хулосага келишди.
Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки қурбонларига ёрдам
Табиий офат ҳудудида турли қабилалар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли вайроналарни тозалаш учун гуманитар ёрдам ва оғир техникаларни олиб келиш ҳозирда қийин. Маълум қилинишича, яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси 27 май куни ҳам курак ва ёғочлар ёрдамида қурбонларни қидиришни давом эттирган.
Айни пайтда, Папуа-Янги Гвинея ҳукумати халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. 28 май куни БМТ томонидан ушбу мавзуда видеоконференция ташкил этилиши режалаштирилган. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг айтишича, ГФР ўз ҳамкорлари билан алоқада ва қандай ёрдам бериши мумкинлигига аниқлик киритмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Хитой ҳам ёрдам таклиф қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Украина Россияга зарба бериш учун ўз ракеталарини ишлаб чиқмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/xd51e7ecde3_photo_2024-07-24_15-45-46-ot-fp1qg.webp.pagespeed.ic.pFTppuEc_I.webp)
Украина Россияга зарба бериш учун ўз ракеталарини ишлаб чиқмоқда
![Ўзбекистоннинг Олимпиададаги ўйинида турли мамлакатлардан қандай муносабат бўлди? расм](/uploads/posts/2024-07/x173d15f819_3e5974dac5b3c9a5f4051fcb4b45b31a.webp.pagespeed.ic.76NDX7L9ov.webp)
Ўзбекистоннинг Олимпиададаги ўйинида турли мамлакатлардан қандай муносабат бўлди?
![Испания олимпия термаси устози: "Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" расм](/uploads/posts/2024-07/x261f6f6e9b_797291_original.webp.pagespeed.ic.JBhtXS8BCQ.webp)
Испания олимпия термаси устози: "Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади"
![Россия ТИВ Зеленскийнинг Москва билан музокаралар ҳақидаги баёнотини танқид қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x2b47413ebc_photo_2024-07-24_20-00-40-pb-fc85a.webp.pagespeed.ic.hMM4kzoqip.webp)
Россия ТИВ Зеленскийнинг Москва билан музокаралар ҳақидаги баёнотини танқид қилди
![АҚШ собиқ разведкачиси: “Ҳаррис АҚШни Россия ва Хитой билан урушга бошлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/xa9f9027eb2_photo_2024-07-24_21-23-50-lnbah1ej.webp.pagespeed.ic.9tWCMSk9Lh.webp)
АҚШ собиқ разведкачиси: “Ҳаррис АҚШни Россия ва Хитой билан урушга бошлайди”
![Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди расм](/uploads/posts/2024-07/x0c28b75811_ug-_icezf38.webp.pagespeed.ic.5tIne8IoKP.webp)
Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди