date
views 280

Макрон Европани АҚШ ва Хитойдан мустақил бўлишга чақирди

Макрон Европани АҚШ ва Хитойдан мустақил бўлишга чақирди
Франция президенти Эммануэль Макрон кучли ва суверен Европани шакллантиришга чақирди, дея Deutsche Welle хабар берди.

Франция раҳбари Германияга ташрифи чоғида Европа тинчлик, фаровонлик ва демократия тарихи эканини айтган. Бироқ, унинг фикрича, Европа ҳаракат қилмаса, буларнинг барчаси хавф остида қолади.

"Россия—Украина уруши бошланганидан икки йил ўтиб, Европа ўз тарихида мисли кўрилмаган лаҳзани бошдан кечирмоқда. Бу уни ўз мудофааси ва хавфсизлиги ҳақида мустақил фикр юритишга мажбур қилмоқда", — деди Макрон.

У НАТО доирасида иттифоқчи сифатида ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаб, Европа хавфсизлиги таҳдид остида эканини қўшимча қилган. Макрон Европа Иттифоқи ўз географиясини ўзгартирмаслигини, Россия эса бундан кейин ҳам ЕИнинг қўшниси бўлиб қолишини таъкидлаган.

Франция раҳбарига кўра, иқтисодий жиҳатдан Европа давлатлари ҳам Хитой ва АҚШ рақобати олдида янада суверен ва мустақил бўлиши керак. У Европа ўзини қайта кашф қилиши, келажак авлодлар учун янги ўсиш парадигмасини қуриши кераклигини қўшимча қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Европани АҚШ ва Хитойдан мустақил бўлишга чақирди