
Фото: Guinness World Records
АҚШнинг Орегон штатида яшовчи олти ёшли Ромео дунёдаги энг баланд буқага айланиб, Гиннес рекордлари китобига киритилди. Ҳозир унинг бўйи 1,94 метрга етади. Қишлоқ хўжалигида кенг тарқалган сигир ва ҳўкизлар учун мазкур кўрсаткич аномал ва камёб ҳисобланади.
Рекордчи буқанинг ҳаёти ҳам қизиқ кечган: туғилганига бир неча ҳафта бўлганда уни Орегон штатидаги ҳайвонлар бошпанаси эгалари Мисти ва Роберт Мур қутқариб қолишган.
“Буқалар, табиийки, сут беришга қодир эмас, шунинг учун фермер хўжалигида унга ортиқча сарф-харажат қилишни исташмаган ва бузоқни сўйиб юбормоқчи бўлишган”, — дейди Роберт.

Фото: Guinness World Records
“Бироқ биз Ромеони ўзимиз билан олиб кетишга қарор қилганмиз”, — дейди Мисти Гиннес рекордлар китоби веб-сайтида чоп этилган интервьюсида.

Фото: Guinness World Records
Уларнинг таъкидлашича, буқа ўзининг гигант ўлчамига қарамай, жуда ювош жонивор, у инсонларни яхши кўради ва ёмғирдан қўрқади. У кунига 40 килограмм пичан ва 7 килограмм дон ейди. Бундай ҳайвонни таъминлаш жуда қимматга тушади. Шунингдек, штатдаги ҳеч қайси ветеринар клиникада унинг габаритларига мос ускуналар мавжуд эмас.

Фото: Guinness World Records
“Аммо унинг доим биздан миннатдор эканини кўриб хурсанд бўламиз, ахир Ромео буларнинг барчасига арзийди”, — дея қўшимча қилди Мисти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар