Ирландия Фаластин давлатини расман тан олди

Фото: Google Images
Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди. Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар ва мудофаа вазири Мишол Мартин маълум қилди.
“Бугунги ҳукумат қарори Фаластин давлати билан тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатишга имкон беради”, — деди у.
Мартиннинг таъкидлашича, Фаластин ҳукумати Дублинга расмий сўров юборганидан сўнг, Ирландиядаги Фаластин дипломатик миссияси мақоми элчихона даражасига кўтарилади.
Шунингдек, Ирландиянинг Рамаллоҳдаги дипломатик миссияси ҳам элчихонага айлантирилади.
22 май куни Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре мамлакат Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини маълум қилганди. Шунингдек, Испания ҳам шундай қадам ташлашга тайёрлигини билдирган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди. Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар ва мудофаа вазири Мишол Мартин маълум қилди.
“Бугунги ҳукумат қарори Фаластин давлати билан тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатишга имкон беради”, — деди у.
Мартиннинг таъкидлашича, Фаластин ҳукумати Дублинга расмий сўров юборганидан сўнг, Ирландиядаги Фаластин дипломатик миссияси мақоми элчихона даражасига кўтарилади.
Шунингдек, Ирландиянинг Рамаллоҳдаги дипломатик миссияси ҳам элчихонага айлантирилади.
22 май куни Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре мамлакат Фаластинни давлат сифатида расман тан олишини маълум қилганди. Шунингдек, Испания ҳам шундай қадам ташлашга тайёрлигини билдирган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…