Фото: themillenniumreport.com
Қўшма Штатлар Украинага етказиб бераётган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга қарши. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби хабар берди.
"Бу масала бўйича сиёсатимизда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Биз Россияга зарба бериш учун Қўшма Штатлар томонидан Украинага етказиб берилган қуроллардан фойдаланишни рағбатлантирмаймиз ва бунга йўл қўймаймиз", — деди у.
Аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг The Economist нашрига берган интервьюсидан сўнг Ғарб томонидан Украинага етказиб берилган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларни уриш учун фойдаланиш имконияти ҳақидаги мунозаралар янги куч билан авж олган.
"Иттифоқчилар Украинага берган қуроллардан фойдаланиш бўйича баъзи чекловларни бекор қилиш имконияти ҳақида ўйлаш вақти келди", — деган эди Столтенберг.
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия ҳудудидаги ҳарбий базаларни “зарарсизлантириш”да Ғарб Украинага ҳарбий техникалардан фойдаланишга рухсат бериш кераклигини айтган эди.
Германия канцлери Олаф Шольц АҚШ, Франция ва Германия томонидан Киевга етказиб берилган қуроллардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши кераклигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Кафилни “кафансиз" қолдирманг!