date
views 584

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Зарема Мусаевага 52 минг евро товон пули тайинлади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Зарема Мусаевага 52 минг евро товон пули тайинлади
Зарема Мусаева Фото: Елена Афонина / ТАСС
Россия ҳукумати чечен мухолиф фаолларининг онаси Зарема Мусаева ва унинг оила аъзоларига нисбатан Инсон ҳуқуқлари бўйича конвенциянинг бир қанча бандларини бузган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) 28 май, сешанба куни ўз сайтида эълон қилган қарорда айтилади. ИҲЕС Мусаевага 52 минг евро миқдорида товон пули тайинлади.

Хусусан, Россия Европа конвенциясининг 18-моддаси билан биргаликда 5-моддани бузган, чунки Мусаева жиноят учун эмас, балки уни ва яқинларини қўрқитиш мақсадида қўлга олинган. Суд қарорида Чеченистон расмийларининг Мусаева оиласига оммавий таҳдидлари ҳақида сўз боради, бу эса Конвенциянинг 2-моддасини бузиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, Россия расмийлари Зарема ва унинг қариндошларига нисбатан Конвенциянинг 3-моддасини бузган, улар аёл Чеченистонга мажбуран олиб кетилганда ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатга учраган.

Шунингдек, ИҲЕС Зарема Мусаеванинг турмуш ўртоғи ва қизи Сайди ҳамда Алия Янгулбоевларга нисбатан жисмоний куч қўллангани ва тегишли тергов ўтказилмагани сабабли уларга 6500 евро товон пули тайинлашга қарор қилди.

Зарема Мусаеванинг ўғирланиши

2022 йил январ ойида ўзини Чеченистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари деб таништирган номаълум шахслар Зарема Мусаеванинг Нижний Новгороддаги хонадонига бостириб кириб, аёлни мажбуран Грознийга олиб кетишган. Мусаеванинг оиласи Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг яқин тарафдорларини уни ўғирлашда айблади, у эса Янгулбоевлар оиласи аъзоларини «ё қамоқхона, ё ер ости кутяпти», деб жавоб қайтарди. Зарема Мусаева суд қарорини кутар экан, бир йилдан кўпроқ вақтни тергов ҳибсхонасида ўтказди. Бу вақт ичида, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, унинг соғлиғида жиддий муаммолар пайдо бўла бошлаган.

2023 йил июл ойида Мусаева Грозний суди томонидан фирибгарлик ва полиция ходимига кўчириш вақтида зўравонлик қўллаганлик айби билан 5,5 йилга умумий режимли колонияга ҳукм қилинган. Апелляция шикоятидан сўнг Чеченистон Олий суди жазони 5 йил колониядаги жазо билан алмаштирди. 2024 йил март ойида Пятигорскнинг бешинчи кассация суди ҳукмни алмаштириб, қамоқ муддатини уч ойга - 4 йил-у 9 ойга қисқартирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Зарема Мусаевага 52 минг евро товон пули тайинлади