date
views 293

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди ортилган 150 дан ортиқ ҳаво шари учирди

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди ортилган 150 дан ортиқ ҳаво шари учирди
Фото: Yonhap
Шимолий Корея Жанубий Корея чегараси орқали чиқинди ортилган 150 дан ортиқ ҳаво шарлари учирди. Бу ҳақда Сеул штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, Yonhap хабар берди.

Маълум қилинишича, шарлар 28 май куни кечқурун чегарани кесиб ўта бошлаган ва мамлакатнинг турли жойларига тушиб, жануби-шарқий Кёнсан провинциясигача етиб келган. Шарлар ичида турли хил чиқиндилар, масалан, пластик бутилкалар, батареялар, пойабзал қисмлари ва ҳатто гўнг ҳам бор. Улар батафсил таҳлил қилиш учун йиғиб олинган.

Шимолий Кореянинг бу ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузади ва халқимиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, биз КХДРни ўзининг ғайриинсоний ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирамиз”, — дейилади Жанубий Корея бирлашган штаб бошлиқлари баёнотида.

Фото: НК nеws
Март ойи охирида Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореяни кузатиш учун 2030 йилгача 60 га яқин айғоқчи сунъий йўлдошни учириш ниятида эканини ёзганди. Гап 10-20 та кичик ва тахминан 40 та микро сунъий йўлдош ҳақида кетмоқда.

Фото: НК nеws
2023 йил ноябрида Шимолий Корея ўзининг биринчи ҳарбий жосус сунъий йўлдошини муваффақиятли учирганини эълон қилди, у АҚШ ва Гуам оролидаги Америка ҳарбий базалари суратларини узатгани таъкидланди. АҚШ Молия вазирлиги бунга жавобан Кимсуки ташкилоти ва КХДРнинг мамлакатдан ташқарида яшовчи саккиз нафар фуқаросига қарши санкциялар киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Жанубий Кореяга чиқинди ортилган 150 дан ортиқ ҳаво шари учирди