Фото: Reuters
Украина НАТОга аъзо бўлиш йўлида олдинга силжимайди, чунки альянс Россия билан урушга киришиш эҳтимолидан хавотирда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Telegraph хабар берди.
Маълум қилинишича, Украинанинг иттифоқчилари президент Владимир Зеленскийдан “имконсиз” нарсани талаб қилмасликни, НАТО аъзоларига Украинанинг альянсга кириш вақти бўйича босим ўтказмасликни сўраган. Германия ва АҚШ Украинанинг тезлаштирилган тартибда альянсга аъзо бўлишига қаршилик қилаётгани айтилмоқда.
“Улар Украинанинг бу йил НАТОга тўлақонли аъзо бўлиш йўлида олдинга силжишига жуда шубҳа билан қарашади. АҚШ Германия каби хавотирда бўлмаслиги мумкин, аммо Россиянинг альянснинг қолган аъзоларига таҳдидидан хавотир бор”, — деди Байден администрацияси фикридан хабардор манба.
Шу билан бирга, Буюк Британия, Литва ва Франция июль ойидаги НАТО саммитининг якуний ҳужжатида альянсга аъзолик борасида “таклиф” сўзи киритилишини сўрамоқда.
The Telegraph нашрининг ёзишича, иттифоқчилар ҳозирда келишувга эришган, унга кўра июлдаги саммитда бу жараённи қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Украинанинг НАТОга кириши бўйича йўл харитаси тасдиқланади.
“Бу таклиф эмас, лекин бунга энг яқин қадамдир”, — деди исми ошкор этилмаган дипломат.
Зеленский 2022 йил сентябрь охирида Украинанинг НАТО альянсига тезлаштирилган асосда қўшилиши учун ариза топширган. Президент Украина ўз ҳудудида ҳарбий амалиётлар давом этар экан, НАТОга қўшила олмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина альянсга қўшилиш қуролли можаро тугаганидан кейин амалга ошиши ҳақида “аниқ сигнал” олмоқчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Зеленский Қрим ва Донбасс ҳақида: «Бизда уларни қайтариш учун куч йўқ»