АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилдики, Ливий қуролли кучлари Сирт шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш арафасида туришибди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.
«Мен улар (ливиялик ҳарбийлар) тез вақт ичида шаҳарда қаршилик кўрсатаётган кучларни енгишини кутаяпман», — деган Картер.
У шунингдек, шаҳар озод қилинганидан кейин ҳам АҚШ Ливия ҳукуматига ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилган.
Бундан олдинроқ, жангариларга қарши Сиртда олиб борилган жанглар вақтида Ливия армиясининг 34 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ливия ҳарбийлари 28 август куни Сиртдаги ИШИД жангариларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлагани ҳақида эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудда шу йилнинг июнь ойида бошланганди. Айни вақтда Ливия қуролли кучлари жангариларнинг катта қисмини шаҳардан суриб чиқарган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?