
Фото: Morteza Nikoubazl/NurPhoto/picture alliance
Эронда 30 май, пайшанба куни президентликка номзодларни расмий рўйхатга олиш бошланди. Ислом Республикаси президенти лавозимида ишлаган Иброҳим Раисий авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан муддатидан олдин сайловлар 28 июн куни бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун номзодлар кейинги беш кун ичида Эрон Ички ишлар вазирлигига шахсан келиши керак.
Номзодлар рўйхатга олингандан сўнг, 12 аъзодан иборат Конституция муҳофизлари кенгаши президентликка номзодлар мафкуравий жиҳатдан мос келадими ёки йўқми, шу масалани ҳал қилади, дея таъкидлайди dpa агентлиги. Тасдиқланган номзодларнинг якуний рўйхати Кенгаш томонидан 11 июн куни эълон қилинади. Шундан сўнг сиёсатчиларга сайловолди ташвиқоти учун икки ҳафта вақт берилади. Агар сайловнинг биринчи босқичида номзодларнинг ҳеч бири мутлақ кўпчилик овозни ололмаса, 5 июл куни бўлажак президентни аниқлайдиган иккинчи тур ўтказилади.
Президент Эронда иккинчи энг нуфузли расмий шахс бўлиб, у вакиллик функцияларини бажаради ва мамлакат ижроия ҳокимиятини бошқаради. Президент 4 йил муддатга сайланади ва бу лавозимни кетма-кет икки муддатдан кўп эгаллаши мумкин эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар