date
views 215

Туркияда турар жой биноси қулаб тушди (видео)

Туркияда турар жой биноси қулаб тушди (видео)
Истанбулнинг Кучук Чекмече (Küçük çekmece) туманида уч қаватли бино қулаб тушди. Бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Ҳозирда фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда, воқеа жойида қутқарув бўлинмалари ишламоқда. Мутахассислар қутқарув ишларини якунлаган.

Вайроналар остида қолган охирги одам қутқариб олинди. У тан жароҳати олган. Бино қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши тан жароҳатлари билан қутқарилди. Вайроналар остида бошқа одамлар йўқ”, — дейилади провинция ҳукумати баёнотида.

Жароҳатланганлар орасида икки кишининг аҳволи оғир. Фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда. Расмийлар терговга раҳбарлик қилиш учун уч нафар прокурор тайинлаган.

Портлаш ёки диверсия версияси кўриб чиқилмаган. 1988 йилда қурилган уйнинг қолдиқлари яқин атрофдаги автотураргоҳга тушган. Муниципалитет автобуси ва бир қанча автомобилларга зарар етган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда турар жой биноси қулаб тушди (видео)