Фото: Quartz
Малдив ороллари президенти Муҳаммад Муиззу Вазирлар Маҳкамаси тавсиясидан сўнг Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори Исроил фуқароларининг Малдив оролларига киришини тақиқлаш бўйича зарур қонунларга ўзгартиришлар киритиш, ҳукумат таркибида бу ҳаракатларни назорат қилувчи қўмита ташкил этишни ўз ичига олади. Малдив ороллари президенти фаластинликларнинг эҳтиёжларини баҳолаш учун махсус вакил тайинламоқда ва БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги кўмагида маблағ йиғиш кампаниясини ташкил этмоқда.
Бирдамлик билдириш мақсадида “Малдивликлар Фаластин билан бирдамликда” митингини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишни тезлаштириш учун Малдив бошқа мусулмон давлатлари билан музокаралар олиб бормоқчи. Малдив оролларига ҳар йили миллиондан ортиқ сайёҳ келади, Исроилдан келувчиларо сони 15 мингга яқинни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди