date
views 276

Газли ичимликларга ружу қўйган хитойлик эркак йўталаётганида сон суягини синдириб олди

Газли ичимликларга ружу қўйган хитойлик эркак йўталаётганида сон суягини синдириб олди
Фуцзянь провинциясида яшовчи 35 ёшли эркак кучли йўтал хуружи чоғида сон суяги — инсон танасидаги энг бақувват суяклардан бирини синдириб олди. Бу ҳақда “Правила Жизни” нашри хабар берди.

Фото: Oddity Central
Фуцзянь марказий касалхонасининг ортопедия бўлими ошлиғи Дун Чжунанинг сўзларига кўра, сон суягининг синиши одатда жиддий жароҳатлар натижасида юзага келади.

Бемор шифокорларга узоқ давом этган қаттиқ йўталдан сўнг оёқ томонда кучли оғриқни ҳис қилганини айтди. Қаттиқ оғриқ сабаби одатий титроқ деб ўйлагани учун эркак шифокорларга дарҳол мурожаат қилмади. Қадам ташлаш қийинлашиб боргачгина у тиббий кўрикдан ўтишга қарор қилди.

Фото: Oddity Central
Гарчи шикастланиш аломатлари бўлмаса-да, рентгенограмма натижалари эркакда сон суягининг синганлиги кўрсатди. Тўлиқ текширувдан сўнг аниқланишича, у доимий тарзда ширин ва газланган ичимликлар истеъмол қилган. Бундай ичимликларга қарамлик туфайли беморнинг суяклари ниҳоятда мўртлашиб кетган. Маълум бўлишича, эркак ҳатто оддий сув ўрнига ҳам ширин газланган ичимликлар истеъмол қилган.

Фото: Меdscape
Бундай ичимликлар таркибида фосфор кислотаси мавжуд бўлиб, у одатий озиқ-овқатларда мавжуд бўлган калций билан истеъмол қилинганда калций фосфатини ҳосил қилади. Ушбу модда суяк зичлиги ва мустаҳкамлигига ҳалокатли даражада салбий таъсир кўрсатади. Эътиборлиси, сон суяги инсон таянч системасидаги энг қаттиқ ва бақувват суякдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Газли ичимликларга ружу қўйган хитойлик эркак йўталаётганида сон суягини синдириб олди