date
views 128

Франция Фаластинни давлат сифатида тан олиш имкониятини муҳокама қилмоқда

Франция Фаластинни давлат сифатида тан олиш имкониятини муҳокама қилмоқда
Фото: Google Images
Франция ҳукумати Фаластин мустақиллигини тан олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда.

Нашр Исроилнинг Франциядаги собиқ элчиси Эли Барнавийга таяниб, унинг Франция президенти Эммануэл Макрон маъмуриятини Фаластинни давлат сифатида тан олишга кўндиришга уринишлари “самарасиз” эканини айтган.

Шу билан бирга, нашр манбасининг таъкидлашича, француз расмийлари президентнинг ушбу қарор учун “тўғри вақт” ҳали етиб келмагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, масалани муҳокама қилишда анча фаоллашган.

Франция президенти 29 май куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатда уни “зарур ислоҳотларни амалга оширишга” чақирди. Шу билан бирга, президент маъмурияти Фаластинни тан олиш масаласида “ижобий динамикани ўрнатиш” истагини билдирди.

Нашрнинг ёзишича, Париж Фаластин мустақиллигини тан олишдан олдин Яқин Шарқдаги можарони “икки давлат тамойили” асосида ҳал этиш бўйича маслаҳатлашувларни кучайтиради.

Ҳозиргача БМТга аъзо 193 давлатдан 140 дан ортиғи Фаластинни тан олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция Фаластинни давлат сифатида тан олиш имкониятини муҳокама қилмоқда