Россия президенти Владимир Путин Петербург иқтисодий форуми доирасида дунё агентликлари билан суҳбат ўтказди. Украина уруши интервюда бош мавзулардан бири бўлди.
Путиннинг айтишича, Россиянинг урушдаги йўқотишлари Украинаникидан бир неча баравар камроқдир. РФ раҳбари Украина сўнгги ойда 50 мингдан ошиқ аскар йўқотганини иддао қилган.
Украина асирлигида 1348 нафар россиялик, Россия асирлигида эса 6465 нафар украиналик аскар бор, дейди у. Шунингдек, уруш бошидан бери 30 россиялик журналист урушда ўлган.
Путин нега россиялик ҳарбийлар орасида йўқотишлар ҳажми ошкор этилмагани ҳақидаги саволга жавоб берди. «Қоидага кўра, бу ҳақда умуман гапирилмайди ёки гапиришса ҳам лекин рақамларни бузиб кўрсатишади», деб жавоб берди президент.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина урушидаги йўқотишлар ҳақида ўта аниқ рақамлар йўқ. Икки томон ҳам рақибнинг катта йўқотишлари ҳақида баёнот бериб келади. Масалан, Украина қуролли кучлари хабарига кўра, урушда камида 500 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россиядаги ўзбеклар кенгаши раҳбари Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонликни ҳақорат қилди