date
views 894

Путин Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб бераётган давлатларга таҳдид қилди

Россия президенти Владимир Путин халқаро ахборот агентликлари вакиллари билан учрашувда Украинага юқори аниқликдаги қуроллар юборилишига муносабат билдирди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.

Путин Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб бераётган давлатларга таҳдид қилди
Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Путиннинг сўзларига кўра, Россия мазкур ҳаракатларга “ассиметрик жавоб бериш” ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

"Агар кимдир бизнинг ҳудудимизга зарба бериш ва бизга муаммо туғдириш учун Украинага бундай қуролларни етказиб бериш мумкин деб ҳисобласа, нега бу давлатларнинг нозик нишонларига зарбалар бериш учун маълум минтақаларга қуроллар етказиб беришимизга ҳаққимиз йўқ?", — деди Россия президенти.

У Украина иттифоқчиларининг бундай ҳаракатлари халқаро муносабатларни бутунлай бузиши ва халқаро хавфсизликка путур етказишини айтди. Путин Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни тўхтатса, уруш икки-уч ой ичида якунланишини билдирди.

Шунингдек, у Украина ҳарбийлари Россия ҳудудига ўзлари зарба бера олмаслиги, чунки тизимга ракетанинг парвоз миссиясини киритиш кераклиги, Ғарб иштирокисиз бунинг иложи йўқлигини таъкидлади.

"Бу ўт ўчириш тизимларини етказиб берган мамлакатларнинг иштирокини талаб қилади: агар Storm Shadow ракеталари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу Буюк Британия, ATACMS бўлса, бу АҚШ", — деди Кремль раҳбари.

Сиёсатчи Украина ҳудудида Ғарб давлатлари томонидан юборилган ҳарбий инструктор ва маслаҳатчилар борлигини айтиб, улар йўқотишларга учраётганини хулоса қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб бераётган давлатларга таҳдид қилди