
6 июн куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.






Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар