
Архив фото: sott.net
Эрон шимоли-ғарбидаги Ардабил вилоятида Исроилнинг “Моссад” хорижий разведка хизмати жосуси қўлга олинди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳибсга олинган шахс Эроннинг Разведка вазирлиги томонидан қидирувда бўлган. У 5 июнь куни Ардабил вилояти прокуратураси томонидан ҳибсга олинган.
“Моссад” агенти бир қанча вақт олдин яширин равишда Эрон ҳудудига кириб келгани хабар қилинган. У махсус вазифа билан мамлакатнинг бир нечта вилоятларига борган.
Ардабил вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, агент ижтимоий тармоқлар орқали “Моссад”нинг юқори мартабали зобитлари билан доимий алоқада бўлган. Эрон ичида маълумот тўплаб, Тель-Авивга узатиб турган.
Расмийлар ҳибсга олинган жосус жанубий Эрондан эканлигини айтган. У ҳибсга олингач, ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчи аккаунтлари ва тегишли маълумотлари “Моссад” томонидан ўчириб ташланган.
Исроил расмийлари Эронда “Моссад” агенти қўлга олиниши билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар