date
views 236

БМТ Исроилни қора рўйхатга киритишини эълон қилди

БМТ Исроилни қора рўйхатга киритишини эълон қилди
Фото: Haaretz
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилни конфликт зоналарида болаларга атайлаб зарар етказувчи ва ўлимига сабаб бўлувчи давлатларнинг қора рўйхатига киритишини эълон қилди. Бу ҳақда WAFA ахборт агентлиги хабар берди.

Гутерриш Исроилнинг АҚШдаги мудофаа атташеси генерал майор Ҳидай Зилберманга тегишли огоҳлантиришни етказган. Яҳудий давлати ИШИД, “Ал Қоида” каби гуруҳлар киритилган қора рўйхатдан жой олиши кутилмоқда. 26 июнь куни муҳокама қилиниши режалаштирилган БМТ хавфсизлик кенгаши аъзоларига тарқатиладиган ҳисоботда бу акс этади. Исроил қора рўйхатга кириш мамлакатга қарши қурол эмбаргосига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

"Исроилнинг Гутерришни бундай қилмасликка кўндириш борасидаги кенг кўламли ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради", — дейилади хабарда.

Аввалроқ қора рўйхатга Афғонистон, Конго, Мали, Мьянма, Сомали, Судан, Яман, Сурия каби давлатлар ҳамда “Ал Қоида”, ИШИД, “Ал Шабоб”, “Боко Ҳарам” каби ташкилотлар киритилганди. Қора рўйхатга қўшилиш Исроилнинг обрўсига жиддий зарар етказиши кутилмоқда. Чунки ҳисобот халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотади ва БМТ органлари, жумладан, Бош ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Халқаро суд ва Гаагадаги халқаро жиноий суд томонидан тилга олинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Исроилни қора рўйхатга киритишини эълон қилди