
Фото: Тҳе Kyiv Independent
Украина ҳукумати 7 июнь куни Донецк вилояти ғарбидаги айрим шаҳар ва аҳоли пунктларидан аҳолини эвакуация қилишни буюрди. Бу ҳақда Украина президенти идораси тарқатган маълумотга асосланиб, The Moscow Timeс нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, мамлакат шарқидаги Донецк вилоятида рус қўшинлари билан жанглар кучайиши ортидан аҳолини кўчириш қарори чиқарилган. Кўчиришнинг биринчи босқичида асосан болалар ва уларга масъул тарбиячилар эвакуация қилиниши хабар берилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг илғор ўқ отиш кучлари ҳозирда Донецкда тўпланганини билдирган. Вилоятдаги мудофаа чизиғи атрофида фаол отишмалар содир бўлгани кузатилган.
"Эвакуация биринчи навбатда болаларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун қабул қилинган муҳим қарор", — деган Донецк вилояти губернатори Вадим Филашкин ижтимоий тармоқда қолдирган постида.
Манбага кўра, вилоятда хавфсизлик билан боғлиқ вазият муттасил ёмонлашмоқда. Ўққа тутилиш интенсивлиги ортиб бормоқда.
Украина расмийлари эвакуация учун марказий нуқталар сифатида яқинда рус армиясидан қайтариб олинган Лиман шаҳрини келтирган. Шунингдек, фронт чизиғига яқин жойлашган ўнлаб аҳоли пунктларидан ҳам фуқаролар олиб чиқиб кетилиши эълон қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар