date
views 107

Яман ҳусийлари 11 нафар БМТ ходимини ҳибсда сақлаётгани маълум қилинди

Яман ҳусийлари 11 нафар БМТ ходимини ҳибсда сақлаётгани маълум қилинди
Фото: BBC
Яман ҳусийлари БМТнинг 11 нафар ходимини ҳибсда сақламоқда. Бу ҳақда БМТ вакиллари хабарига асосланиб, Al Jazeera хабар берди.

Манбада айтилишича, Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракати БМТ вакилларини мамлакатнинг турли қисмларида сақламоқда. Улар қаерда ва қандай шароитларда ушлаб турилгани маълум эмас.

БМТ ҳусийларни 11 нафар ходимни зудлик билан озод қилишга чақирган. Ташкилот БМТ сўровларини эътиборсиз қолдирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, жаҳон ташкилоти Яқин Шарқдаги ҳамкорлар билан муҳокамаларини кучайтирган. Ходимларни имкон қадар тез Ямандан олиб чиқиш учун каналлар қидирилмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Яманнинг Амран, Ҳудайда, Саада ва Сано вилоятларида БМТ ходимларига ҳужум юз берганини қайт этган. Ҳозирга қадар 18 нафар ходим тан жароҳати олгани айтилган.

Ҳусийлар БМТ гуманитар ёрдам ходимларини Ғарб учун жосуслик қилишда айблаган. Уларнинг фаолияти юзасидан текширув ўтказилаётгани хабар берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яман ҳусийлари 11 нафар БМТ ходимини ҳибсда сақлаётгани маълум қилинди